kitob2 апрель Халқаро болалар китоблари куни муносабати билан  “Фарзандимга китоб совға қиламан!” акцияси  ўтказилади.

Халқ таълими вазирлиги томонидан  ташкил этилаётган мазкур акциядан  кўзланган асосий мақсад ўқувчиларнинг китобга бўлган қизиқишини рағбатлантириш, улар орасида китобхонлик кўникмаларини тарғиб қилиш, қолаверса, ота-оналарнинг эътиборини ўз фарзандининг китоб мутолаасига қаратишдан иборат.

Мазкур акция давомида 2 апрель куни Тошкент шаҳридаги Республика болалар кутубхонаси ҳамда юртимиздаги барча 1139 та ахборот-ресурс марказида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ташкил этилади. “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари доирасида сўнгги йилларда чоп этилган болалар адабиётлари кўргазмаси, ўқувчиларнинг севимли ёзувчи-шоирлари билан учрашувлар, турли маърифий тадбирлар, викториналар ташкил этилади. Қолаверса, шу куни акция давомида фаол иштирок этган ўқувчиларга таниқли болалар шоир ва ёзувчилари дастхати туширилган китоблар совға қилинади. Акция қатнашчилари ахборот-ресурс марказларининг китоб фонди, улар фаолияти билан яқиндан танишишлари мумкин.

Халқ таълими вазирлиги барчани мазкур акцияда фаол иштирок этишга ва фарзандларимизга дунёдаги энг қимматбаҳо хазина, содиқ дўст – китоб билан дўстлашишда шахсий намуна кўрсатишга чақиради.

Fikrlar mavjud emas

Birinchi mulohazani siz yozishingiz mumkin.

Mulohaza bildirish

Please enter your name. Please enter an valid email address. Please enter a message.